avatar
Куч
25214.37
Рейтинг
+9271.33

Гулчехра Ибрагимова

Мақолалар

Дилларда жўш урар фахр туйғуси

Жамият
Андижон вилоятида «Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз» шиори остида бўлиб ўтган тарғибот тадбирлари

Қисқа вақт ичида турли соҳаларда, жумладан, таълим соҳасида эришилган ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, юритимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар, Қуролли кучлар тизимидаги ислоҳотлар, Миллий армиямизнинг салоҳияти акс эттирилган, шунингдек, бугунги кунда дунёнинг давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик хунрезликлар, уларнинг ортида турган кучларнинг ва уларнинг ғаразли мақсадларини очиб беришга қаратилган қисқа метражли фильм, слайд-шоулар намойиш этилди.

Андижон вилояти тарғибот тадбирлари

Жамият
Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳрида «Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз» шиори остидаги тарғибот тадбирлари ўтказилди. Унда юртимизнинг таниқли актриса, шоир ва ёзувчилари, санъаткорлари иштирок этдилар.

“Қизил диплом” қайси талабаларга берилади?

Abiturient
Илм-фан
Халқ орасида “қизил диплом” атамаси билан номланадиган дипломларнинг расмий номи аслида “имтиёзли” дипломдир. Олий таълим муассасаларида “имтиёзли” дипломлар бакалавриатура босқичида ўқув дастурларини ўзлаштиришда катта ютуқларга эришган талабаларга берилишидан хабарингиз бор. Аммо ҳамма ҳам “имтиёзли” дипломни олишнинг аниқ қонун-қоидасидан хабардор бўлмаса керак. “Имтиёзли” диплом берилиши ҳақида кўпчиликда турли фикрлар мавжуд. Кимдир барча баҳолар “5” (аъло) бўлиши керак деб таъкидласа, кимдир талабанинг умумий ўртача ўзлаштириши 86%дан юқори бўлиши керак деб ўйлайди. Аслида ҳам шунақами? Келинг, юқоридаги масала бўйича таълим тизимига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилсак.

“Камолот” тугатилиб, унинг ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди

"Ким эдигу ким бўлдик"
Жамият

2017 йил 30 июнь куни Тошкентдаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтди.

Қурултой кун тартибига қўйилган масалаларнинг долзарблигидан келиб чиқиб, унда қатнашиш учун Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилди. Шунингдек, видеоконференция орқали Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарияти, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари, ҳудудлардаги ёшлар қатнашди.

Магистратурага қабул бошланди. Имтиҳонларга янги фан киритилди

Maqolalar
Илм-фан
2017 йил 1 июль куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида (ҳарбий ОТМлардан ташқари) магистратура йўналишларига қабул комиссиялари иш бошлади.
Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Жорий йилда магистратурага 5 000 нафар талаба, шундан 1556 нафари давлат гранти, 3444 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Магистратурада умумий квоталар сони ўтган йилгига қараганда ўзгармаган.

Жорий йилда қандай янгиликлар бор?

Ўзбекистоннинг бронза даври аҳолиси этник таркиби хусусида айрим мулоҳазалар

Маънавият
Ўрта Осиёнинг бронза даври аҳолиси тўғрисида А.А.Асқаровнинг умумий фикри шундай: «…қадимги деҳқончилик маданияти соҳиблари, Ўрта Осиёнинг шимолидаги чорвадор қабилалар, мумкинки Жанубий Рус чўл зоналари ҳалқлари бир тилда — Эрон тилли ва шу тил лаҳжаларида гапиришган. Менинг фикримча сополли ва кучуктепа маданияти халқлари тил жиҳатидан бир-бирини тушунишган, шу тил асосида Қадимги Бақтрия тили вужудга келган, яьни Эрон тили лаҳжаларидан бири»[8].

Адолат-барча эзгуликлар манбаи

Milliy qonunchilik inson manfaatlari va farofon turmush kafolati
Қонунчилик
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 13 июнь куни Тошкент шаҳрида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида адолат халқимиз учун азал-азалдан тинч ва фаровон ҳаёт мезони, барча эзгуликлар манбаи бўлиб келганига алоҳида урғу берилди.

Дарҳақиқат, адолат туйғусини халқимиз азалдан юксак қадрлаб, уни ҳамма нарсадан устун қўяди. Шунинг учун ҳам жамиятда барқарор мувозанатнинг, одамлар ҳаётдан рози бўлиб яшашининг муҳим шарти бўлган бу одиллик тамойилини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш давлатимиз томонидан биринчи даражали вазифа сифатида қўйилмоқда.

Қуёш борлигидай ойдин ҳақиқат

Маънавият
Абдулла Қодирий ва жадидчилик масаласи мавзуси қодирийшуносликнинггина эмас, адабиётшунослигимизнинг ҳам муҳим ва долзарб, лекин шу пайтга қадар етарлича эътибор берилмай келаётган масалаларидан. Муҳимлиги шундаки, Абдулла Қодирийдек ўзбек адабиётида янги йўл-йўналишни бошлаб берган, ўзбек романчилик мактабига асос солган сиймонинг жадидчилик номи билан тарихга кирган XX аср бошидаги етакчи ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаракатдан четда туриши мумкин эмас эди. Тўғрироғи, Қодирий феномени, аслида, жадидчиликнинг адабиётда намоён бўлишидир. «Ўткан кунлар», биринчи навбатда жадид адабиётининг, иккинчи номи билан айтганда, янги ўзбек адабиётининг энг куркам маҳсули. Бунинг ажабланадиган жойи йўқ. Таажжубимиз сабаби, битта ҳодисани турли номлар билан атаётганимизда ва уларнинг

Олий таълим муаммолари: таққос ва статистика

Маънавият
Ҳозирги замонда инсонларнинг билими ва малакаси жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини аниқловчи муҳим омилдир. Шунинг учун кўпчилик мамлакатларда таълимни ривожлантириш истиқболи энг асосий масалалардан бирига айланмоқда.

Ўзбекистоннинг бугунги куни учун иқтисодиётнинг инновацияларга асосланган ривожланишини таъминлаш вазифаси турмоқда. Шунинг учун Ўзбекистонда таълим тизимидаги ислоҳотлар иқтисодиётдаги янги ўзгаришлар пайдо бўлиши билан чамбарчас боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон таълим тизимида кейинги 20 йилда қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Шу билан бирга Ўзбекистон таълим тизимида яқин вақтда ечимини кутаётган муаммолар мавжуд.

Масалан, Ўзбекистонда талабалик ёшидаги аҳолининг олий таълим билан қамраб олиниши даражаси 9 фоиз бўлиб, бу Марказий Осиёда ва жаҳон миқёсида анча

Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз номли тарғибот тадбирлари

Жамият

Президентимизнинг тадбиркорларга бераётган имтиёзларидан бугунги кун фермер ва ишбилармон тадбиркорларининг бошлари кўкка етган. Буни йўл ёқасида жавлон уриб ишлаб ётган деҳқону фермерларнинг яшнаб ётган еру полизларига қараб ҳам билиш мумкин.

“Ғалабанинг ўзи эмас, ғалабагача бўлган йўл муҳим”

Жамият
ТАРИХ.ХОТИРА. ГЎЗАЛ ЎЗБЕКИСТОНИМИЗНИНГ БУГУНИ..


ЖАННАТМАКОН, серқуёш Ўзбекистонимизнинг мустақилликка эришганига 26 йилга қараб кетяпти.  Маълумки, бу чорак асрлик муддат кўҳна тарих учун бир лаҳзалик онларгина холос. Лекин, мундоқ чуқурроқ ўйлаб, ўтган мустақиллик йилларимизнинг мазмун-моҳиятига назар ташлайдиган бўлсак, ўтган давр мобайнида она диёримизда асрларга татигулик ўзгаришлар содир бўлганлигига, Ўзбекистонимиз дунёни лол қолдирадиган даражада муваффақиятларга эришганлигига гувоҳ бўламиз.

Фарғонада тарғибот тадбирлари

Жамият

Шу кунларда юртимиз вилоятлари бўйлаб маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

  Ўтган ҳафта Фарғона вилоятида байрам ва тантаналар оғушида кечди. Республикамиз ҳукумати раҳнамолигида, «Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»мазмунидаги тарғибот тадбирларида қатнашиш учун пойтахтда яшаб-ижод қилаётган бир гуруҳ таниқли санъаткорлар, театр ва кино артистлари, шоир ва ёзувчиларимиз Фарғона вилоятига ташриф буюришди.

Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Илм-фан


Ўзбекистон Президентининг 20 июндаги фармони билан Ином Мажидов олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Ҳукумат портали хабар берган.

Ином Мажидов 2016 йил сентябрдан олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Унгача эса ОЎМТВ олий таълим муассасалари бош бошқармаси

Бизни кутаётир юксак манзиллар

Жамият

Ўз олдига дунёнинг энг ривожланган, қудратли мамлакатига айланиш мақсадини қўйган халқ ва давлатлар асосий эътиборни таълим-тарбия соҳасини тараққий эттиришга қаратгани, бу йўлда катта-катта маблағларни сарфлагани манбалардан яхши маълум. Зеро, бугун оламшумул кашфиётлари билан жаҳон аҳлини лол этаётган илғор мамлакатларнинг ривожланиш босқичини таҳлил этган киши бунга яққол ишонч ҳосил қилади.

Лаҳзалар чақмоқдай тезлашди бу дам...

Жамият
 
Бир соат – олтмиш дақиқа, бир кун – йигирма тўрт соат, бир ҳафта етти кунлигини яхши биламиз. Аммо баъзан бир соат бир кунга чўзилгандай туюлса, гоҳо бир ой бир ҳафтадай тез ўтиб кетади. Демак, вақт дегани чиндан ҳам нисбий экан-да. Физика дарсида ўқиб, аммо охиригача англашга қийналганимиз нисбийлик назарияси, эҳтимол, шудир. 

Кўпчиликнинг эътирофига кўра, сўнгги ойларда юртимизда вақт суръати ниҳоятда тезлашиб кетди. Кунлар, ҳафталар, ойлар “оёқни қўлга олиб” чопаётгандай. Аслида-ку, биламиз, вақт ўша-ўша, жойида турибди: бир соат – олтмиш дақиқа, бир кун – йигирма тўрт соат… Унда бу шиддатнинг боиси нима? Боиси – ўзимиз тезлашдик, юрак зарбларимиз тезроқ ура бошлади, имиллаб юрсак даврдан ортда қолиб кетишимиз аён бўлиб қолди.

Озодлик эҳтиёжи

Жамият

Озодлик нима учун керак?
Бу саволга дафъатан дуч келса, энг чечан нотиқлар ҳам бир зум фикрини жамлаб олиб, кейин сўз айтади. Жавобини билмагани учун эмас, саволнинг кўп қирралиги ва жавобнинг масъулият талаб этгани учун. Бу гўё “Сув нима учун керак?” деган саволга ўхшайди. Сув – тириклик манбаи, вазифаси эса жуда кўп. Озодлик ҳам шундай: ҳар қандай миллатнинг тарих саҳнасида  я ш а б  қ о л и ш и  ва ўзини бор бўйи, қиёфаси билан намоён эта олиши учун эркинлик, ҳурлик зарур. Шу боис мустақиллик ҳақида гап кетганида, “У бизга нима беради?” деб аввало моддий эҳтиёжларни илгари суриш  – калтабинлик. Чунки халқнинг чинакам маънода тирик қолиши фақат қоринга эмас, аввало қадр-қимматга эътибор қилиш орқали амалга ошади. Тўғри, ўз ҳаёт

Таълимга эътибор – келажакка пойдевор



Фарзандларимизнинг шахс бўлиб камол топишида сифатли таълим-тарбиянинг ўрни нечоғлик беқиёс аҳамиятга эга эканини мустақиллигимизнинг ўтган йигирма беш йили давомида барчамиз англадик. Зеро, собиқ мустабид тузум даврида инсонга шунчаки ишчи кучи сифатида қаралиб, унинг интеллектуал салоҳиятини оширишга, иқтидорини тўлиқ рўёбга чиқаришга эътибор қаратилмасди. Шу боис 11 йиллик мактаб таълимини олган йигит-қизларнинг саноқли қисмигина олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинар, қолгани ёшлигини колхоз ишларига андармон бўлиб ўтказар эди.

Маррани баланд олган авлод

Фикр, ғоя ва маърифат
 Бу йил мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритганига 25 йил бўлди. Ўтган йилларга назар солсак, кўплаб соҳалар қатори таълим-тарбия соҳасида ҳам улкан ютуқларга эришганимизга гувоҳ бўлиш мумкин. Бугун юртимизнинг қайси гўшасига бормайлик, замонавий таълим масканларига, муҳташам спорт иншоотларига кўзимиз тушади. Бу биноларда илм-фан асосларини пухта эгаллаб, ақлан ва жисмонан баркамол бўлиб улғаяётган ўғил-қизларни кўрганимизда истиқлолнинг илк йилларидан бошланган кенг қамровли ислоҳотлар моҳиятини янада теранроқ англаймиз.

Қизил гулинг бўлойин

 
Эрта баҳор. Қишнинг зерикарли кунларидан безган кўнгиллар баҳор нафасидан энтикиб баҳра олаётган дам. Уч яшар қизалоғим билан зарурий иш юзасидан шошиб кўчага отландик. Анча илгари одимлаб, атрофимда қизим йўқлигини пайқаб ортимга қарадим. Ажиб манзара… Жажжи қўлчаларига ёввойи гуллардан териб олиб, уларга тикилиб турибди. Яқинига борсам, беғубор нигоҳида қувонч порлаб: «Ойижон, гулчалар, қаранг, чиройли!» деди. Эгилганча, қўлчаларидагиларга қарадим. Чиндан-да, мурғак гўдак кўнглига чексиз ҳайрату қувонч ҳадя этганича бор экан. Ажоб-о, диаметри бор-йўғи ярим сантиметр келгудек митти гулча. Бироқ унда кишини мафтун қила оладиган даражада улкан жозиба мужассам. 

Китоб ўқиётган одам

Жамият

  Китобхонлик тарғиботи ва мутолаа маданиятини оширишга бағишланган тадбирларда бир савол бот-бот кўндаланг бўлмоқда: китоб ўқишни тарғиб қилишнинг усуллари кўп, лекин энг самаралиси қайси? Ҳар қанча кўп китоб ўқиган одам ҳам бу савол қаршисида бир зум ўйга чўмади – худди “фалон касалликка энг яхши даво бўладиган дори қайси?” деган саволга жавоб излаган шифокордай.