avatar
Куч
25214.37
Рейтинг
+9271.33

Гулчехра Ибрагимова

Мақолалар

"Кўнгилдаги гаплар"

Маданият ва маърифат

Президентимизнинг ижодкорлар билан бўлган учрашувлари юзасидан бугун «Маҳалла» каналида «Дилдаги гаплар» рукнида режиссёрлар, актёрлар, шоир-ёзувчилар, олимлар ўртасида баҳс-мунозара кўрсатуви ёзиб олинди. Жуда жиддий мавзулар юзасидан суҳбатлар бўлди, таклифлар берилди. Келаси шанба кунида кўришларингиз мумкин. Ушбу кўрсатувга эл-юрт

Муҳими – китобхонлик даражаси ва маданияти(давоми)

Илм-фан
 
Сирасини айтганда, гап яна иҳоталаниш, чеклову таъқиқларга бориб тақалмоқда. Зеро, ҳамонки “тавсия этиладиган” ва “тавсия этилмайдиган” асарлар бўлар экан, ўз-ўзидан ўқувчиларнинг кейингилари билан танишиш имконини чеклаш зарурати юзага келади. Шўро даври чекловларидан безган муҳитда ҳар қандай чекловга нисбатан салбий муносабат шакллангани ҳам, бирон-бир чеклов жорий этилсаёқ Ғарбда “демократияга таҳдид”, “инсон ҳуқуқлари поймоли”, дея айюҳаннос солувчилар, ўзимизда бўлса, уларнинг ноғорасига ўйновчилар топилиши ҳам бор гап. Қизиқ-да, дажжол ноғорасига шох ташлаб ўйнашдан аввал ота-бувамиздан қолган “бир балоси бўлмаса, шудгорда қуйруқ на қилур” нақли эсланса-ку, олам – гулистон. Ҳа-да, бир танангга ўйла:

Муҳими – китобхонлик даражаси ва маданияти

Илм-фан

“Шарқ юлдузи” журнали: — Бадиий асар тарбия воситасими? Яхши китоб эзгуликка, ёмони ёвузликка етаклашига ишонасизми?

Дилмурод Қуронов: — Бадиий асар – тарбия воситаси десак, балки предмет кўламини бирмунча торайтиргандек бўлармиз-у, аммо тарбиявийлик адабиётнинг қон-қонига сингган хусусият экани бор гап. Ахир, кўҳна Шарқ бежиз уни “гўзал хулқлар” маъносини берувчи “адаб” сўзи билан атамаган-да! Зеро, адабий асарлар “панднома” ва ё “дидактик” унвонларига эга бўлса-бўлмаса, ҳамиша тарбия қилиб келган ва мудом шундай бўлади. Негаки, чинакам санъаткор ҳамиша эзгулик томонида, борлиқни шу мавқедан туриб акс эттиради ва баҳолайдики, асарнинг жон-жонига сингган эзгулик мутолаа давомида сездирмайгина ўқувчи қалбига инади.

Мавлоно Жалолиддин РУМИЙ «ҚАЛБ КЎЗИНГНИ ОЧ» КИТОБИДАН ҲИКМАТЛАР

Илм-фан


Сабоҳат Бозорова таржимаси
АВЛИЁ

• Аллоҳ мардларининг оёқлари остида тупроқ бўл. Сен ҳам биздек ҳасадинг бошига тупроқ соч!

• Ёғоч қилични жангга олиб борма, оху фиғонга тушмаслик учун уни бир бор назардан ўтказ: агар ёғоч бўлса, бор, бошқасини қидир; агар олмос бўлса, қувонч билан олға бос! Олмос қилич авлиёларнинг аслаҳахоналаридандир.

Мавлоно Жалолиддин Румий таваллуд топган кун

Илм-фан
30 СЕНТЯБРЬ — БУЮК МУТАФАККИР, ШОИР, ТАРИҚАТ АЛЛОМАСИ МАВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

Мавлоно Жалолнддин Румий асарларига қизиқиш кейинги пайтда янада ортмоқда. Зеро, инсоннннг ҳам моддий, ҳам маънавий ҳаёти учун зарур ўгитлар унинг асарларида мукаммал бадиий ифодасини топган.
«Маснавийи Маънавий»нинг тўла ҳолдаги

Tunyuquq bitigi. (Urxun bitiglari)

Maqolalar
Илм-фан
1889 yil, kimsasiz Mo‘g‘ul cho‘li, Bepoyon kengliklarda ahyon-ahyonda odam yashaydigan kulbalar uchraydi. Oziq-ovqatni yetarlicha g‘amlamay, uzoq yo‘lga yengnl-yelpi otlangan kishi bu joylarda juda qiynaladi. Daryo sohilidan sovuq shamol esadi. Garchi iyun oyi bo‘lsa ham sovuq shamol suyak-suyakkacha o‘tib ketadi. Otda bukchayib olgan bir necha chavandoz Urxun daryosining chap sohili bo‘ylab ketyapti. Ular ketidan ikki ot aravalarni arang tortib bormoqda.

Ўзбекистон тарихи

Илм-фан
  ЎЗБEКИСТОН ТАРИХИ. ИСТОРИЯ УЗБEКИСТАНА. HISTORY OF UZBEKISTAN
·
Тунюқуқ битиги. (Урхун битиглари)

1889 йил, кимсасиз Мўғул чўли, Бепоён кенгликларда аҳён-аҳёнда одам яшайдиган кулбалар учрайди. Озиқ-овқатни етарлича ғамламай, узоқ йўлга енгнл-елпи отланган киши бу жойларда жуда қийналади.

Мавлоно Жалолиддини Румий ёҳуд маснавийдан ҳикоялар

Илм-фан

Мавлоно Баҳоуддин аҳлу-оиласи билан ҳаж ибодатини бажо келтирди. Каъбатуллоҳ зиёрати ила кўзини равшан этди. Сўнгра Мадинаи Мунавварада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зиёратларига ҳозир бўлди.

Ҳаж зиёратидан сўнгра Мавлоно Баҳоуддин Валад оиласи билан бирга Дамашқ ва бошқа шаҳарларга сафар қилди. Охири Салотийя деган жойга бориб етди. Ҳар бир шаҳарда ойлаб, йиллаб яшаб қолди.
Охирги сафари 626-ҳижрий йилда бўлди. Мавлононинг хонадони Туркиянинг Қўня шаҳрига етиб келди. Балхдан то Қўнягача бўлган сафар 16 йил деганда тугади. Ўша вақтда Қўняда Султон Алоуддин Кайқубод ҳукмрон эди. Султон Алоуддинга уламолар султони Мавлоно Баҳоуддиннинг ташриф буюрганлиги хабари етгач, подшоҳ Мавлононинг истиқболи учун шаҳар ташқарисига чиқди. Ва Мавлонони ўзи билан бирга олиб, шаҳарга қайтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида

Жамият

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 3 август куни мамлакатимиз ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашув ўтказган эди.

Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 3 август куни мамлакатимиз ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда миллий маданиятимиз, адабиёт ва санъатимизни ривожлантириш билан боғлиқ долзарб масалалар, уларни ҳал этиш йўллари, бу борада ижодий уюшмалар ва давлат ташкилотлари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

Етарлича сув ичмаслик оқибатида кўплаб касалликлар юзага келиши мумкин

Саломатлик

Ҳар бир организм ўз эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда суткалик меъёрда сув ичиши даркор. Бунга амал қилмаслик оқибатида турли салбий ҳолатлар кузатилиши мумкин. Хўш, аслида қандай ва қанча сув ичиш керак? Шу каби саволларимизга таниқли диетолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор Анатолий Худойберганов жавоб берди.
Давоми ушбу манбада</a

Дабдабали тўй фарзандлар бахтини кафолатламайди

Маданият ва маърифат

Сўнгги пайтларда деярли урф бўлиб бораётган ортиқча дабдабабозлик оилалар ўртасида табақаланишга олиб келиб, соғлом оилавий муносабатларга, энг ёмони, фарзандлар тарбиясига салбий таъсир ўтказмоқда.

Ўзбекистонда оилалар фаровонлигини янада ошириш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги кескин тафовутни бартараф этиш борасида кенг кўламли, комплекс характердаги мақсадли ва манзилли ишлар олиб борилаётган бир даврда тўй-ҳашамлар, маърака ва маросимларни ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар  барчани ташвишга солмоқда.

64 катак сирлари

Халқаро янгиликлар  →  Sport

ЎҚИНГ, БУ ЖУДА ҚИЗИҚ!!
Биринчи компьютер-шахмат 1770 йилда яратилган. Бу ёғоч стол бўлиб, юришга қарши ишга тушувчи механизмдан иборат бўлган. Бу “компьютер” Наполеон ва Бенжамин Франклинни ютган. Унинг сири 50 йилдан сўнг фош бўлди: ўйин пайти стол тагида мохир шахматчи ўтирга

1982 йилда Германия шахмат федерацияси шахматни фойдали ва тарбиявий аҳамиятга эга спорт турлари тоифасига киритишга эришди. Бунинг учун асос сифатида прусс қироли Буюк Фридрих ёзиб қолдирган хатнинг “Шахмат инсонни мустақил фикрлашга ундайди” деган жумласи олинди. Лекин бу хатнинг кейинги жумласи атайин унутиб қолдирилди. Унда шундай сўзлар битилганди: “… шу боис ҳам шахматни қўллаб қувватлаб бўлмайди”;

Ижтимоий тармоқларга шахсий суратларни бетиним жойлаштириш одати депрессиядан дарак беради

Маданият ва маърифат

ЎҚИНГ, БУ ЖУДА ҚИЗИҚ!!
Ижтимоий тармоқларга шахсий суратларни бетиним жойлаштириш одати депрессиядан дарак беради Тадқиқотчилар фойдаланилган компьютер дастурида 166 кишининг 43 950 та суратини таҳлил қилиб, тиббий хулосага кўра уларнинг 71 нафари тушкун ҳолатдалигини аниқлаганлар.

Энди келин тушадиган хонадонни куёв томон жиҳозлайди

Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимининг тўй-ҳашам, тантана, маросим ва бошқа оилавий тадбирларни тартибга солиш ҳамда ихчамлаштириш тўғрисидаги тавсиявий тартибнинг фармойиш-илова матни ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.

Ҳозирда тўй мавсуми эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу кунларда ана шундай маросимлар кўплиги бир томондан кишини қувонтиради. Ахир айтишадику, “Тинч юртга тўйлар ярашади”, деб. Масаланинг бошқа томонини ҳам ўйлаб кўриш мақсадга мувофиқ назаримизда, яъни тўй-ҳашамларни ўтказиш тартиби бугун қандай? Ким тўйга қанча сарфлаяпти? Қандай удумлар ўтказиляпти-ю қайсиларини ўзлаштиряпти?

Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз иккинчи мамлакати

Ўзбекистон Gallup институти томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижасида дунёнинг 135 мамлакати орасида Қонун устуворлиги ва тартиб индекси бўйича иккинчи ўринга муносиб кўрилди. 100 баллик тизимда энг юқори ўрин Осиёнинг яна бир мамлакати Сингапурга тақдим этилди. У фуқароларнинг маҳаллий полицияга ишончи, шахсий хавфсизлик ҳисси, ўтган

«Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон». Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрамини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Жамият

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни нишонланадиган мамлакат мустақиллигининг 26 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

«1 сентябрь – Мустақиллик куни мамлакатимиз истиқлолга эришган, жаҳон харитасида янги, мустақил ва суверен давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлган, халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий сана бўлиб, эл-юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида доимо катта шоду хуррамлик билан нишонланиб келади», — дейилади ҳужжатда.

7 номдаги янги қўлланма

Илм-фан
МТМга қамраб олинмаган болаларни китобхонликка ўргатиш ва мактабга тайёрлашда зарур манба
ссислар болага кичик ёшидан бошлаб китоб ўқиб бериш, уни китоб билан дўстлаштириш лозимлигини таъкидлашади. Агар ота-оналар уйида кичик кутубхона ташкил этиб, мутолаа муҳитини яратса, болалари келажакда маънавиятли ва маърифатли инсон бўлиб етишади.

Халқ таълими вазирлиги томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда Таълимда глобал ҳамкорлик ташкилоти гранти асосида амалга оширилаётган “Мактабгача ва умумий ўрта таълимни ривожлантириш” лойиҳаси айни шу мақсадга қаратилган.

Xayr, maktab – salom, kollej!

Илм-фан
9-sinf bitiruvchilarini ta’limning keyingi bosqichiga kuzatish hamda o‘quv yilining yakuniga bag‘ishlangan tadbirlarni o‘tkazish yuzasidan tavsiya

Toki yuragingizda o‘t, bilagingizda kuch-qudrat bor ekan, O‘zbekiston jahon hamjamiyatida o‘z o‘rnini egallab borayotgan bugungi kunda “Biz kimmiz, kimlarning avlodimiz?” degan da’vatga hamisha munosib bo‘ling.

Islom Karimov

An’anaviy avgust kengashlari

Илм-фан
   Ўқитувчига ёрдам
    Ишланмалар
    An’anaviy avgust kengashlari

An’anaviy avgust kengashlarining sho‘ba va yalpi yig‘ilishlarini tashkil etish hamda o‘tkazish bo‘yicha tavsiyalar

Mamlakatimizda mustaqillik yillarida ta’lim sohasida amalga oshirilgan keng ko‘lamli islohotlar ta’lim-tarbiya sifatini oshirish, o‘qitish mazmunini yangilash, takomillashtirish, o‘qituvchilarning kasbiy mahoratini oshirish, jismonan sog‘lom, ma’nan yetuk, barkamol avlodni tarbiyalash uchun zarur shart-sharoitlar yaratib berdi.