Аскар бўлар йигитнинг марди
Оилада ўғил фарзанд туғилса, ота-онаси яхши ният қилади. Яъни ўғиллари ўсиб-улғайиб, Ватан, эл-юрт корига камарбаста бўлсин, деб тилак қилишади. Яхши ният ҳамиша ижобат бўлган. Сир эмаски, бугунги кунда армияда хизмат қилиш, аскар бўлиб юртга қўрғон бўлиш ҳар бир эр йигитнинг орзусига айланиб улгурди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 26 декабрда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги қарори эълон қилинганди. Шу кунларда ушбу Қарорга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг мудофаа ишлари бошқарма ва бўлимларида Қуролли Кучларга навбатдаги чақирув жараёни юксак савияда давом