avatar
Куч
25214.37
Рейтинг
+9271.33

Гулчехра Ибрагимова

Мақолалар

Ахлоқ ва ҳаёт бир бутундир

Жамият

Томас Манн ҳикматларидан

Атоқли олмон адиби ва публицисти, адабиёт йўналишида Нобель мукофоти совриндори. 1901 йили илк романи “Будденброклар” босилиб чиқади ва унга катта шуҳрат келтиради. Айнан шу асари учун ёзувчи 1929 йили Нобель мукофоти билан тақдирланади.
“Қирол оиласи аъзоси”, “Иосиф ва унинг оғалари”, “Лотта Веймарда”, “Доктор Фаустус”, “Сеҳрли тоғлар” каби романлари, бир қатор қисса ва ҳикоялари машҳур.
* * *
Наҳотки мен ҳаётни, бу тоза, шафқатсиз ва қудратли ҳаётни ёмон кўрган бўлсам? Бекор гап. Тушунмовчилик бу. Мен уни енга олмаганим учун ўзимни ёмон кўрганман, холос.
* * *

Бир мисра остидаги минг хазина

 

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг бир мисраси изидан

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф  тириклигида қандай бўлса, вафотидан кейин ҳам халқимизнинг қалб қўрида яшаяпти. Шоирнинг қуйма сатрлари шеърхонлар қалбига чуқур нақш бўлган, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Чунончи,  “Ўзбекистон” шеъри, унинг биргина “Римни алишмасман бедапоянгга” деган мисрасини олайлик. Ҳурматли ўқувчи, мисра қатига яширинган маъно салмоғини ҳис қилишимиз, ундан завқ ва ифтихор туюшимиз учун, аввало, мисра конструкциясидаги “айбғина”ни қабул қилиб олишимиз, ундан ётсирамаслигимиз кераклигини айтмоқчиман. “Римни алишмасман бедапоянгга” мисрасида шоирга “тегишли бўлган мулк” Рим эмас, балки бедапоя. Шунинг учун ҳам тўғриси -

Президент фармонига кўра тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш тизими тубдан такомиллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси имкониятлари
Жамият
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Фармон матнига кўра, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ижро этиш, бизнес ҳамжамияти ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқот ва соғлом шерикчилик механизмларини йўлга қўйиш, хусусий мулкчилик ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли муҳофаза қилиш кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлар билан бизнес-муҳитни такомиллаштириш масалалари бўйича долзарб ахборот алмашинувининг

ФИДЕ президенти ўзбекистонлик 7 ёшли шахматчи қиз билан дуранг ўйнади

Спорт

ФИДЕ президенти Кирсан Илюмжинов 16 июнь куни Тошкентга ташриф билан келди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Шарҳ. Юридик таълимда қандай ўзгаришлар бўлди?

Milliy qonunchilik inson manfaatlari va farofon turmush kafolati
Қонунчилик
2017 йил 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Бундан аввалроқ, яъни 2017 йил 28 апрель куни «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори имзолангани ва у орқали миллий таълим тизимида бир қатор инқилобий ўзгаришлар қилингани ҳақида маълумот берилганди.

Эркин Аъзам: “Сўнгги китобимни 25 минг сўмга ўзим ҳам сотиб олмаган бўлардим. Қиммат!”


Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам мамлакатда китобхонлик маданиятини юксалтириш учун китоб нашри ва савдоси соҳасида мавжуд муаммоларни ҳал қилиш лозим, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у «Правда Востока» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Эркин Аъзамнинг фикрича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойиши мамлакатда китобга бўлган ҳурматни қайтариш йўлидаги муҳим қадамдир.

Биттагина ёзувчи бор эди...

Жамият


 
Тула губернияси Ёзувчилар уюшмасининг инқилобдан кейинги йиғилишида сўз олган нотиқ ғурур билан бир маълумотга урғу беради:
– Инқилобгача бизда биттагина ёзувчи бор эди. Ҳозир улар мингдан ортиқ!

Дунёнинг энг ёш миллионерлари

Жамият

Бугун мамлакатимизда тадбиркорларни, хусусан, ёш ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор ишлар қилиняпти. Имтиёзли кредитлар бериш, сунъий тўсиқларни бартараф этиш, қулай ҳуқуқий шарт-шароит яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга барчамиз гувоҳмиз. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли

Ана шунақа

Жамият
 
“Платон”нинг маъноси нима?
Шарқ оламида Афлотун номи билан машҳур Қадимги Юнон файласуфи Платон Суқротнинг шогирди, Арастунинг устози эди. У асарлари бизгача тўлиқ шаклда етиб келган биринчи файласуфдир.
Тарихчи Диоген (II-III асрлар) маълумотига кўра, Платоннинг асл исми Аристокл бўлиб, “Энг яхши шон-шуҳрат” деган маънони билдиради. Қабрга ҳам шу ном билан қўйилган. Платон эса тахаллус бўлиб, “кенг”, “кенг елкали” деган маънога эга. Бўйи баланд, елкалари кенг бўлгани ва курашларда кўп ғалаба қозонгани учун файласуфга бу номни устози Суқрот берган.

Бахт нима?

Жамият

* Бахт — умр лаҳзаларидан бирининг исми
* Бахт инсондан ташқаридаги ҳодиса эмас
* Бахт — маънавий эҳтиёж
* Бахт — инсон кўнглининг энг чиройли мулки
* Бахт — инсонни юксалтиради, кунларига кўрк беради, севдиради.

Аҳмад Яссавий (1105–1167)

Ўзлигим
Жамият
Ислом дини пайдо бўлгандан сўнг унинг доирасида, Қуръон ва ҳадис аҳкомига мос равишда пайдо бўлган тасаввуфий таълимотлар Х–ХI асрларга келиб Мовароуннаҳрда ҳам кенг тарқала бошлади.

Тасаввуф – Яқин ва Ўрта Шарқ халқларининг маънавий ҳаёти тарихидаги энг мураккаб, ўзаро зиддиятларга тўлиб-тошган ва муҳим ҳодисалардан бири бўлиб, унинг учун таркидунёчилик, бу дунё бойликларидан ва нозу неъматларидан воз кечиш, Аллоҳ васлига етмак мақсадида пок, ҳалол, ўз меҳнати ила яшаш, ихтиёрий равишдаги фақирлик характерли хусусиятлардан ҳисобланган.

Бурҳонуддин Марғиноний (1123–1197)

Жамият
 
Буюк фақиҳ Али ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил Фарғоний Риштоний Марғиноний 1123 йил 23 сентябрда туғилди ва 1197 йилда Самарқандда вафот этган. У Қуръон, ҳадис илмларини мукаммал эгаллаб, фиқҳ – ислом ҳуқуқшунослиги борасида бениҳоя чуқур илмга эга бўлгани ва бу соҳада беқиёс асарлар яратгани туфайли Бурҳонуддин (Ислом динининг далили) ва Бурҳонуддин Марғиноний (Марғинон – Марғилон шаҳрини ўрта асрларда араблар Марғинон деб аташган.) номлари билан машҳурдир.

Бурҳонуддин Марғиноний дастлабки таълимни Марғилонда олиб, кейинчалик Мовароуннаҳрнинг ўша даврдаги диний ва маърифий маркази бўлган Самарқандга кўчиб борган ва умрининг охиригача ўша ерда яшаган. Мавлоно Бурҳонуддин Марғиноний ёшлик чоғлариданоқ Қуръони Каримни ёд олиб, ҳадисларни чуқур ўрганган.

Маҳмуд Замахшарий (1075–1144)

Ўзлигим
Жамият
Кўҳна Хоразм заминида азалдан жаҳон фани ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган кўплаб буюк алломалар етишиб чиққан. Абул Қосим Замахшарий ана шундай улуғ сиймолардан биридир.

Мутафаккирнинг тўлиқ исми Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар Замахшарий бўлиб, 1075 йил 19 мартда Хоразмнинг катта қишлоқларидан бири – Замахшар қишлоғида таваллуд топди. Замахшарий ҳақидаги маълумотлар, асосан, ўрта аср араб манбаларида келтирилади. Отаси унчалик бадавлат бўлмаса-да, саводли, тақводор, диёнатли киши бўлган ва аксар вақтини Қуръон тиловати-ю намоз ўқиш билан ўтказиб, Замахшардаги бир масжидда имомлик ҳам қилган. Замахшарийнинг онаси ҳам тақводор, диндор аёллардан ҳисобланган.

Маҳмуд Кошғарий (1030–1127)

Ўзлигим
Жамият
Маҳмуд Кошғарий Марказий Осиёда илк ўрта аср маданиятининг буюк арбобларидан бўлиб, тилшунослик соҳасида, хусусан, туркий тилларни ўрганиш соҳасида машҳур бўлди ва тарихда ўчмас из қолдирди.

Маҳмуднинг отасини исми Ҳусайн, бобосиники Муҳаммад бўлиб, келиб чиқиши ва тилига кўра Кошғарий нисбатини олган. У яшаб ижод этган даврда Мовароуннаҳрда Сомонийлар ўрнини Қорахонийлар сулоласи эгаллаган, туркий адабий тил минтақада кенг урф бўла бошлаган эди. Ҳатто Аббосийлар халифалиги марказларида, азалдан араб ва бошқа сомоний халқлар яшаб келган ўлкаларда туркий элатлар намояндалари кўпайиб, туркий тилга эътибор ошган эди. Маҳмуд Кошғарий ҳам ўзининг узоқ йиллар давомида яратган “Девону луғатит турк” китобини 1075 йилда тугаллаган. Асарнинг асосий матни ўша даврда кенг минтақа мусулмон

Тошкент-2200. Тошкентнинг Ўрта Осиёда кечган сиёсий ва иқтисодий жараёнларда тутган ўрни (XVI-XIX асрнинг биринчи ярми)

Ўзлигим
Жамият
XVI асрдан бошлаб Тошкент турли сиёсий воқеликлар тизимига тортилиб, дастлаб Шайбонийлар, сўнгра Аштархонийлар давлатининг чекка ўлкаси ҳисобланган бу ҳудудда ўзига хос сиёсий жараёнлар кечган. XVIII асрнинг биринчи ярмида Бухоро хонлигида юзага келган сиёсий ҳаёт инқирози унинг турли вилоятлари тараққиётига таъсир кўрсатган. Шундай ҳудудлардан бири ҳисобланган Тошкентда шу асрнинг бошларида маҳаллий хўжаларнинг мавқеи ортиб борган. Натижада шаҳарда тўрт даҳа хўжалари томонидан идора этилган бошқарув тизими шаклланган. Бу тизим 1784 йилда Тошкентда “шаҳар-республика”га ўсиб ўтган. XIX асрнинг биринчи ўн йиллигида шаҳар ва унинг ҳудуди Қўқон хонлиги, 1865 йилда эса Россия империяси қўшинлари томонидан босиб олинган.

Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларнинг номлари ўзгарди

Ўзлигим
Жамият
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2 июнь куни имзоланган «Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектлар номларини тартибга келтириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳридаги 7 туманда кўчалар номларига ўзгартиришлар киритилган.

Қарорга кўра, Бектемир, Яшнобод, Олмазор, Учтепа, Юнусобод, Сергели ва Яккасарой туманларидаги баъзи жой, кўчаларга янги ном берилган ва қайта номланган. Жумладан, Бектемир туманидаги Бардонкўл кўчаси Мажнунтол кўчаси деб қайта номланди. Яккасарой туманидаги Фозилота қабристони Яккасарой қабристони деб аталадиган бўлган.

Бибихоним-юксак идрокли, тадбиркор аёл

Маънавият
Мустақиллик йилларида Амир Темур ва темурийлар даври тарихини ўрганишга жиддий киришилди. ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан унинг юбилейи кенг нишонланди. Буюк соҳибқирон қолдирган моддий ва маънавий мерос, унинг бунёдкорлик ва давлатни бошқаришдаги салоҳияти, тажрибаси ҳали-ҳануз жаҳон жамоатчилигининг қизиқишини орттириб, ҳайратига сабаб бўлмоқда.

Амир Темурнинг буюк давлат арбоби ва саркарда сифатидаги муваффақиятларида Бибихонимнинг хизматлари катта бўлган. Уни Сароймулкхоним деб ҳам аташган.

Рассомнинг онаси


Ўнҳаят қишлоғида Эрматовлар оиласини ниҳоятда ҳурмат қилишади. Рустамжон Эрматов билан эса чексиз фахрланишади. У рассом, санъатшунослик фанлари номзоди. Ҳозирда Ўзбекистон Давлат Консерваторияси “Мусиқали театр студияси”да саҳналаштирувчи рассом вазифасида ишлайди. Турмуш ўртоғи Матлубахон – педагог-руҳшунос, Наманган Давлат Университетида таҳсил олган. Уларнинг тўрт фарзанди бор.