avatar
Куч
25214.37
Рейтинг
+9271.33

Гулчехра Ибрагимова

Мақолалар

Билим, иқтидор ва салоҳият синови

Илм-фан

Замонавий билим ва ихтисосликларни пухта эгаллаган рақобатбардош мутахассисларнинг етишиб чиқиши олий таълим муассасаларида тест синовининг нечоғлик шаффоф ва холис ўтишига, адолат ва ҳалоллик мезонларига риоя қилинишига боғлиқ. Шу мақсадда бу йил юртимиздаги кўплаб олий таълим муассасаларида қизғин тайёргарлик кўрилгани 1 август куни ўтган тест синовида яққол намоён бўлди.

Ёш математикларимиз — дунёда иккинчи!

Илм-фан

Шу йилнинг 25–31 июль кунлари Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида ўтказилган мактаб ўқувчилари ўртасидаги математика бўйича халқаро мусобақада вакилларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Нодирбек Абдусатторов жаҳон терма жамоасида!

Илм-фан

Истеъдодли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов жаҳон ўсмирлар терма жамоаси таркибида АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида 26–29 июль кунлари ўтказилган “Мингйиллик матчи” — жаҳон ва АҚШ ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги матчда муваффақиятли иштирок этди.

Синфхоналарни ҳар йили таъмирлаш шартми?

Илм-фан

Ўқувчилар таътилга чиққан бўлса-да, ўқитувчилар ва таълим муассасалари ходимлари мактаб атрофини ободонлаштириш, синфхоналарни тартибга келтириш билан банд. Айрим мактабларда капитал, айримларида жорий таъмирлаш ишлари кетяпти. Кимдир пардаларни ювиш, гултувакларни алмаштириш, синган стол-стулларни таъмирлаш, бўяш тараддудида. Мақсад эзгу – таълим даргоҳини янги ўқув йилига тайёрлаш. Лекин шу ўринда ҳақли савол туғилади: мактабни, синфхоналарни ҳар йили таъмирлаш шартми? Капитал реконструкция, капитал ва жорий таъмирлаш тартиби қандай, у қай тарзда ва қайси маблағлар ҳисобига амалга оширилади? Шу саволларга жавоб олиш мақсадида Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Тоҳир Матёқубовга мурожаат қилдик.

Тўғри тарбия, соғлом маънавий муҳит, сифатли таълим

Илм-фан

Тўғри тарбия, соғлом маънавий муҳит, сифатли таълим бунга оила — маҳалла — таълим муассасасининг яқиндан ҳамкорлигини таъминлаш орқали эришилади.

“Фарзандларимиз биздан кўра билимли, кучли, доно ва албатта, бахт­ли бўлишлари шарт!”. Президентимиз томонидан айтилган бу улкан мақсад мустақил тараққиёт йўлини танлаган халқимизнинг барча орзу-ниятларини ўзида мужассам этган. Мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб мамлакатимиз ёшлари таълим-тарбиясини кучайтириш, маънавиятини юксалтириш, она Ватанига содиқ, ўз келажагини унинг истиқболи билан уй­ғун тарзда тасаввур этадиган, ўз мустақил фикрига эга – Баркамол авлодни вояга етказиш борасида изчил ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бу борада қабул қилинган қонун ҳужжатлари, йирик дастурлар асосида яратилган

Ота ҳақидаги ҳақиқий тушунча!

Маънавият
Маданият ва маърифат

1. Отанг сенга танбеҳ берганида у сени кариҳ кўрмайди.

2⃣. Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди.

3⃣. Отангни жим турганини кўрганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.

Табассум қил

Маънавият
Маданият ва маърифат

*Оиланг билан ўтирганингда табассум қил! Оиласи йўқлар қанчадан-қанча!

*Ишга борганингда табассум қил! Қанча-қанча кишилар иш қидириб юрибди!

*Соғ ва тинч бўлсанг табассум қил! Қанча-қанча беморлар бу неъматни неча пул бўлсада сотиб олишга тайёр!

Ажойиб ҳозиржавоблик

Саломатлик сирлари
Саломатлик

Бир киши Мутанаббини хижолат қилмоқчи бўлиб: “Узоқдан кўриб, мен сизни аёл киши деб ўйлабман?”, дебди.

Мутанабби: “Мен эса узоқдан сизни эркак деб ўйлабман”, деб жавоб берибди.
***

Ёлғонни қандай билиш мумкин?

Жамият

Суҳбатдошингиз ёлғон сўзлаётганини билишнинг психологик усулларидан ички ишлар ва милиция ходимлари унумли фойдаланадилар. Улардан энг асосийларини қуйида келтирамиз.

    Суҳбат чоғида қўл ҳаракатлари номутаносиб қимирлайди. Алдаётган киши қўли билан кўпроқ юз қисмига тегинади: бурнини ёки қулоғини ушлаб қўйиши мумкин.
    Ёлғончи суҳбатдоши кўзларига қарамасликка уринади. Алдаётган киши қўлларини қорни ёки юрак соҳасига яқинлаштирмайди.

Терини қаритадиган 8 одатимиз

Саломатлик
Биласизми?   

Қариш – табиий жараён. Аммо баъзида ўттизга эндигина чиққан аёлнинг қирқдан ўтган ҳамжинсларидан ҳам каттароқ кўринишини тушунмайсиз. Бу терини қаритадиган зарарли одатлар оқибатидир. Қуйида уларни санаб ўтамиз.

    Бурунни ишқалаш. Баъзида ноқулай ҳолатдан чиқиш ёки бирон муҳим саволнинг жавобини ўйлаш учун ортиқча бир неча сония ютиш мақсадида аёллар бурунларига тегиниб, уни артаётгандек ҳаракат қиладилар. Бунинг натижасида тери қизаради, майда томирлардан юлдузчалар пайдо бўлади. Айниқса, териси жуда нозик ҳисобланган кўз ости соҳасига тегинавериш қора доғларнинг ва майда ажинларнинг пайдо бўлишига хизмат қилади.

Мувоффақиятга эришишга етакловчи 9 одат

Kарьера
Бизнес ва карьера
Ҳар бир инсон ҳаёти ўз қўлида. Танлаш хуқуқи доим мавжуд, сен ўз ҳаётингни қандай ва нималарга сарф қилишни ўзинг ҳал қиласан. Бутун ҳаётинг сен кунда қабул қиладиган қарорларга боғлиқ.
Инсонлар кўпинча унутиб қўядиган жуVjда оддий ҳақиқат… Келажагингга масъул эканингни ўзингга эслатиб тур ва энг тўғри йўлни танла!

Истеъмол содасининг 10 та фойдали хусусияти

Саломатлик
Биласизми?   

Истеъмол содаси ҳар бир хонадонда бор. Ушбу ажойиб маҳсулот саломатлик ёки уй-рўзғор ишларидаги муаммоларнинг арзон ечими бўлиши мумкин. Истеъмол содаси ишлатилишидаги 10 та сирни очамиз.

Истемол содаси — оқ рангли майда кристал кукун. Одатда қандолатчиликда ишлатилади. Бундан ташқари у ажойиб тозалаш воситаси ҳамдир. Фақат шулар билан унинг фойдали жиҳатлари тугаб қолмайди.

Таслим бўлмасликка 10 сабаб: бахт сари йўл

Саломатлик

Баъзан ўз орзуимиз томон интилишдан чарчаймиз, барчасига қўл силтаймиз. Бу ҳолат ҳаммага таниш экани табиий. Бундай ҳислар таъсирига асло берилманг.

    Токи инсон тирик экан, ҳар нарсанинг иложи бор.
    Инсон таслим бўлиши учун фақат битта сабаб бор — ўлим. Қолганлари — заифларнинг баҳонаси. Кучлилар эса олдинга интиладилар.

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Республика “Меҳрибонлик” уйлари соғломлаштириш оромгоҳида "Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон" деб номланган Фестивал ўтказилди

Жамият
Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг ёзги дам олиш Оромгоҳида Фестивал

Халқимиз энг улуғ, энг азиз байрам — Мустақиллик кунини доимо шоду хуррамликда, юксак зафарлар билан кутиб олишга одатланган. Зеро, истиқлол ўз эркимизга эга бўлиб, бахтли-саодатли яшаш, эзгу орзуларимиз рўёбини кўриш, тарихимиз нақадар буюк, бугунимиз чароғон, эртамиз янада нурафшон эканлигини дунёга намоён қилиш имконини берди. Шунинг учун бу айёмнинг ўрни, қадри бўлакча.

Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” китоби биз учун муҳим қўлланма бўлди

Жамият

Инсон манфаатлари, халқ фаровонлигини таъминлашда халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини билиш муҳим ҳисобланади. Одатда яхши таклиф ва муаммоли масалалар самимий мулоқот ва суҳбатларда етилади ва ечимини топади.
«Биз кейинги пайтда одамлар билан мулоқот қилишни унутиб қўйдик. Уларнинг ичига кириб, очиқ ва самимий гаплашиш, дардини эшитиш бизнинг фаолиятимизда, афсуски, охирги ўринга тушиб қолди», деди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида.

Андижон илҳомлари (2-қисм)

Жамият

Гохо довон ошиб, гохо сой кечиб,
Соғинчнинг майини сувдайин ичиб.
Висолингга шошдим бағримни очиб
Мени соғиндингми, айтгил, Андижон?
Поезднинг изидек чалкашар ҳаёл,
Йўлнинг риёзати келмагай малол
Фақат юрагимда сенга бир савол
Мени соғиндингми, айтгил, Андижон?
Сенга етолмадим, гоҳи ташвиш, иш
Келмадим, ёз ўтди, қанча кузу қиш
Гоҳи рўзғор дедим, гоҳида ташвиш
Мени соғиндингми жоним, Андижон?!

(Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи)

Андижон илҳомлари (1-қисм)

Жамият
Андижон илҳомлари


Тилайман гулларнинг ифорларини,
Салобатли тоғлар виқорларини.
Унутинг дунёнинг ғуборларини,
Бугун дийдорлашув муборак бўлсин!!! (Г. Ш)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 апрелдаги “2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” номли тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 63-сонли (08/1-248 17.04.2017 й.) мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида республикамизнинг “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.

Талабалар ўқишини кўчириш (перевод) ва қайта тиклаш (восстановление) ҳақида батафсил

Abiturient
Илм-фан
Мақола 2017 йил 6 июнь куни таҳрирланди ва янги Низомга мослаб ўзгаришлар киритилди

Ёз ойлари абитуриентлар учун нақадар қизғин бўлса, баъзи талабалар учун ҳам муҳим вақт ҳисобланади. Сабаби июль-август ойларида ОТМ қабул комиссиялари нафақат янги талабаларни ўқишга қабул қилиш билан, балки талабалар ўқишини кўчириш (перевод) ҳамда талабалар сафидан четлатилган талабаларни қайта тиклаш (восстановление) жараёнлари билан ҳам машғул бўлишади. Бугунги кунда мазкур мавзуга алоқадор кўплаб саволлар юзага келаётганлиги сабабли ушбу масалага имкон қадар ойдинлик киритишга ёрдам берадиган мақолани эътиборингизга ҳавола қилишни лозим деб топдим.

Талабалар ўқишини кўчириш (перевод) ва қайта тиклаш учун аризалар қабул қилиш бошланди

Abiturient
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган низомга асосан ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар талабалар ўқишини кўчириш ва кузги семестрга қайта тиклаш бўйича аризалар қабул қилинади.

Тиббиёт олийгоҳлари қабулида нима гап: грант бекор қилиндими?

Маънавият
Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан бўлган учрашувда бундан буён тиббий таълим тизимида жиддий ўзгаришлар бўлиши, хусусан ушбу йилдан бошлаб ҳудудлар бўйича мақсадли қабул бошланиши ҳақида маълум қилган эди.

Кейинчалик 2017 йил 5 май куни “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги Президент қарорига асосан, Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт олий таълим муассасалари бакалавриатига давлат грантлари асосида мақсадли қабул квоталари тасдиқланди.
Тиббиёт олийгоҳларининг ҳудудлар бўйича тақсимланган мақсадли қабул квоталари ҳақида маълумот