Ахборот хуружларидан мақсад психологик урушми?
Бугунги алғов-далғов дунёда нималарни ўйлаб топишмаяпти, дейсиз. Турли халқларни ўз миллий ва маънавий қадриятларидан айириш учун «оммавий маданият»ни, давлатларни ва халқларни бир-бирига ёв қилиб кўрсатиш учун ахборот хуружларини, динлар ўртасида низоларни кучайтириб ғаразли мақсадга эришиш учун исломофобияни, бир давлатнинг ёки халқнинг танобини тортиб қўйиш учун санкция ҳамда иқтисодий қамалларни, иқтисодий ва геосиёсий манфаатлар йўлида бировларни ўз йўриғига юритишни, миллионлаб гектар майдонларда йиртқич ҳайвонларнинг йиртқичлигини томоша қилишнинг гашти деб миллионлаб одамларни очликка гирифтор қилишни, миллионлаб гўдаклар, аёллар ва қарияларни ўлдириш ҳисобига дунёга ҳукмронликни даъво қилишни, беҳисоб бойликларни очларга бериш ўрнига ахлоқий бузуқликка