avatar
Куч
25214.37
Рейтинг
+9271.33

Гулчехра Ибрагимова

Мақолалар

"Ўзбек тилим-жони дилим"

Маданият ва маърифат
"Ўзбек тилига давлат тили мақоми«нинг берилиши муносабати билан Тошкент Темир йўл Мухандислар институти қошидаги Миробод Академик лицейида бўлиб ўтган тадбирдан лавҳалар.
ТадбирдаЎзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, таниқли шоирлар Шукур Қурбон, Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи, Адиба Умировалар қатнашдилар.


<img src=»fikr.uz/uploads/images/00/01/03/2017/10/17/28ea14.jpg" alt="" width=«1280» height=«768» /

“Уч дарёдан сув ичган уммон”


Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада бўлиб ўтган анжуман ҳақида қисқача шарҳ
1989 йил 21 октябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги алоҳида қонуни қабул қилинди ва бу ҳар йили юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Бу йил ҳам турли жамоат муассасаларида, мактабларда, кутубхоналарда, клиникаларда тегишлича тадбирлар ўтказилмоқда.
Қонунга асосан энг муҳим қадриятлардан бири ҳисобланган тил қонун даражасида ҳуқуқий асосга эга бўлди. Бу қонун билан ўзбек миллатининг маънавиятини, руҳиятини, қадрини кўрсатадиган муҳим омил, яъни тилнинг мақоми ҳуқуқий мустаҳкамланди. Мазкур ҳуқуқий асос орқали янги шаклланаётган давлатнинг, ҳукуматнинг, унинг раҳбарининг элга, юртга нисбатан эътибори, эҳтироми намоён этилди.

Миллий ўзликни англаш тилимиздан бошланади

Маданият ва маърифат

Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексида ZiyoNET Ресурс маркази билан ҳамкорликда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 28 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.
Унда “Мумтоз” тахаллуси билан ижод қилиб келаётган таниқли шоира ва публицист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг аъзоси, айни кунларда ZiyoNET Ресурс марказининг Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бўлимида меҳнат фаолиятини юритиб келаётган педагог, халқ таълими аълочиси Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи иштирок қилди.
Ўз сўзида шоира давлат тилига муносабатни тубдан ўзгартириш, унинг маънавий ҳаётимиздаги аҳамиятини кучайтириш, бир сўз билан айтганда она тилимизга ҳурматда бўлиш, уни асраб-авайлаш ҳар

“Интернет миямизни қай тарзда ўзгарттирди?”

InfoPDA - Hi-tech, Gadjetlar ilk bor o`zbekcha talqin
ТАТЬЯНА ЧЕРНИГОВСКАЯ: “ИНТЕРНЕТ МИЯМИЗНИ ҚАЙ ТАРЗДА ЎЗГАРТТИРДИ?”

Инсоният мияси ҳали тўлиқ ўрганилмаган қўриқ. Унинг имкониятлари чексиздир. Ҳанузгача нега баъзи бир одамлар даҳо бўлиб туғилади-ю,  баъзилар эса умрилари давомида оддий математик мисолни ҳам еча олмай, ўтиб кетишади? Нейролингвист ва тажрибали руҳшунос, филология ва биология фанлари доктори, Норвегия фанлар академиясининг  мухбир аъзоси Татьяна Черниговская “Интернет миямизни қай тарзда ўзгарттирди?” номли маърузасида ушбу саволга жавоб бериб, онлайн-таълим  биз ўйлаганчалик фойдали эмаслигини исботлашга ҳаракат қилади.

                       Мия ҳақида нималарни билишимиз керак?

Медиасаводхонлик ва медиатаълим

"Ҳалокатга юз тутма!.."
Маданият ва маърифат
МЕДИАСАВОДХОНЛИК ВА МЕДИАТАЪЛИМ: МОҲИЯТ, ЎХШАШЛИК ВА ФАРҚЛАР

         2014  йили ҳар бир америкалик интернетда  кунига 7,4  соат ўтириб, медиаконтент билан танишган бўлса, филлиппинликлар бунга  9,6 соат,  россияликлар 3,6 соат, юртимизда  0,6 соатни ажратишмоқда[1]. Ҳар ойда ўзгариб турган мазкур рақамлар бугунги кунда  зарур ахборотни керак эмасидан ажратиш,  медиа орқали саводхонликка эга бўлиш заруратини қўйди. Ҳўш, медиасаводхонлик нима? Нега бугун унинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда? Сўнгги йилларда ахборот оқимининг бир неча баробар тезлашиши, ижобий маълумотлар билан бир қаторда салбий характердаги ахборотнинг кўпайиши медиасаводхонликка эга бўлиш заруратини қўйди.

Медиа ва медиасаводхонлик тушунчалари ҳақида

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
МЕДИАПЕДАГОГИКА ИЖТИМОИЙ МОДЕРНИЗАЦИЯНИНГ АСОСИ СИФАТИДА
2017-02-01 222 marta o'qildi

Инсон биологик ва ижтимоий мавжудот. XX — XXI асрларда ахборотнинг мисли кўрилмаган даражада ортиши, инсон айнан ана шу ахборот уммонида чўкиш хавфи пайдо бўлганда айнан ёрдамга медиатаълимнинг келиши бежиз эмас. Аслида медиатаълим, медиасаводхонлик

Интернет журналистика асослари

КИРИШ

 Бугунги кунда интернет кенгликлари бўйлаб нафақат компьютер, балки уяли телефонлар ёрдамида ҳам ҳаракатланиш оддий ҳолга айланиб, кундан кунга такомиллаштирилган восита ва кашфиётлар синовдан ўтказилмоқда. Бутунжаҳон онлайн тармоғи маълум бўлган барча ахборот воситаларидан (телевидение, радио, матбуот нашрлари) фарқли ўлароқ, ўз истеъмолчиларига ҳар қандай маълумотни исталган шаклда, фойдаланувчиларнинг қизиқиш ва хоҳишларига қараб, индивидуал равишда олиш учун қулай имконият яратиб беради.

Ўзбекистондаги бугунги медиатаълим муаммолари ва ривожланиш тенденциялари

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
Мақолада Ўзбекистондаги бугунги медиатаълим муаммолари ва ривожланиш тенденциялари ўрганилмоқда. Миллий медиапедагогика тараққиётининг ўзига хосликлари ва уни Республикамиз таълим тизимига татбиқ қилиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда. Муаллиф дунёнинг етакчи давлатлари оммавий ахборот воситалари амалиётини қиёсий таҳлил қилган ҳолда, мамлакатимизда ўсиб келаётган авлоднинг ахборий саводхонлиги ҳамда медиамаданиятини шакллантиришда медиатаълимдан фойдаланиш истиқболларини тадқиқ этган.

WikiLeaks сайтининг бош саҳифаси.

"Ҳалокатга юз тутма!.."
Маданият ва маърифат
2012 йили Ассанж Wikileaks Суриядаги ҳарбий ҳаракатларга оид 2,4 миллион, шунингдек Пентагоннинг ўта махфий ҳужжат сирасига кирувчи 15 мингта  ҳужжатларига эга эканлиги ҳақида хабар беради. 2013 йилнинг август ойида сайтда   турли хил махфий  ҳарбий ҳужжатларни юклаб олиш учун ҳаволалар оммага  эълон қилинади. Бугунги кунда АҚШ ҳукумати Жулиан Ассанжни биринчи рақамли давлат душмани деб эълон қилган. Шунга қарамай, инсон ҳуқуқлари учун курашаётган кўпгина ташкилотлар уни соҳа қаҳрамони, деб тан олишган.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказининг расмий веб-сайти http://infosec.uz

Маданият ва маърифат

Жамиятда ахборотлаштириш соҳасидаги муносабатларнинг кенгайиши билан бир қаторда, мамлакатимизда ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган янги ижтимоий муносабатлар — ахборот хавфсизлигини таъминлаш  долзарб масалалардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази” давлат муассасаси Ўзбекистон Республикасининг Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида” 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

"Болаларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш"

Илм-фан

2017 йил 25 август кунидан ўз ишини бошлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида сенаторлар “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

Миллий маънавиятни асраш хавфсизликни таъминлашнинг муҳим стратегик вазифасидир

Илм-фан

Жамият тараққиётида хавфсизликни таъминлаш вазифаси ҳар доим ҳам биринчи даражали муҳим стратегик вазифа бўлиб келган ва ҳар доим шундай бўлиб қолаверади. Ҳатто диний манбаларда ҳам бу ҳақиқат долзарб вазифа сифатида қайд этилади. Ҳадисларда тинчликни ва саломатликни асраш ҳамма нарсадан ҳам улуғ вазифадир деб таъкидланган.

Ҳақ-ҳуқуқларимизнинг эркин ҳимояси йўлида

Илмий мақолалар
Илм-фан
Халқимиз орасида ҳуқуқини билган қоқилмас, деган нақл бор. Айни топиб айтилган бу гап замирида ҳуқуқий саводхонлик инсон ҳаётида нақадар аҳамиятли экани, ҳар бир хатти-ҳаракатимиз қонунга боғлиқлиги акс этган, десак янглишмаймиз. Жамиятда ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти етук бўлиши бугунги замон талабидир.

Барчамизга яхши маълумки, мамлакатимизда ҳу­қуқий маданият ва ҳу­қуқий саводхонликни юксалтириш борасида кўп­лаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Буни қуйидаги рақамлар ҳам тасдиқлайди. Масалан, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида давлат органлари томонидан жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган 219 мингдан ортиқ тадбир ўтказилган бўлиб, уларда 4 миллиондан ортиқ фуқаро иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

Ахлоқий ва ҳуқуқий маданият уйғунлиги-фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг асоси

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
 Концепцияда шундай дейилади: “Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишлардан бири бу – қонун устиворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан иборатдир.

Бир сўз билан айтганда, юртимизда ҳуқуқий давлат асосларини янада такомиллаштириш ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш биз учун ҳал қилувчи вазифа бўлиб қолмоқда”.

Уйғунлик масаласи жамият тараққиётининг барча даврларида файласуфлар, нафосатшунослар, ҳуқуқшуносларнинг доимо диққат марказида бўлиб келган. Фалсафий — ахлоқий, сиёсий ва ҳуқуқий адабиётларда кўрсатилгандек, Афлотун, Арасту, Цицерон, Гегель, Ж. Локк, Ж.Ж. Руссо, И.Кант, Т. Гоббс, Ш.Л.

Ижтимоий тармоқ ва ёшлар тафаккури

Ёшлар ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолатига бир назар

Бугун глобаллашаётган дунёда ахборот технологиялари, айниқса, Интернет кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Глобал тармоқ шиддат билан ривожланиб, имкониятлар тобора кенгайиб бормоқда. Ҳар куни виртуал маконда бир неча миллиондан зиёд ахборот ресурсларининг пайдо бўлиши унинг ҳажми сония сайин ўсиб бораётганидан далолат.

Тошбақа қизил китобга киритилди

Hayvonot olami/Мир животных
ВАШЕТКО ЭМИЛИЯ: “ТОШБАҚА ҚИЗИЛ КИТОБГА КИРИТИЛАДИ”

Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг  Қизил китоби сут эмизувчиларнинг 23 тури, қушларнинг 48 тури, судралиб юрувчиларнинг 16 тури, балиқларнинг 17 тури, бўғимоёқлиларнинг 60 тури, моллюскаларнинг 14 тури, халқали чувалчангларнинг 3 тури, юксак ўсимликларнинг 321 тури ва қўзиқоринларнинг 3

«Касперский лабораторияси» АҚШ ва Россия ўртасида геосиёсий кураш қурбони бўлдими?


«Касперский лабораторияси» АҚШ ва Россия ўртасида геосиёсий кураш қурбони бўлдими?

АҚШ ҳукумат идораларида Россиянинг машҳур Касперский антивируслари ишлатилиши тақиқланиши дастур ишлаб чиқарувчи фирманинг норозилигига сабаб бўлди, деб ёзади Reuters​ агентлиги

Жаҳон Медиа маконида мамалакат имижини мустаҳкамлашнинг иқтисодий-ташкилий асослари


Россиялик олим И.А.Василенконинг қайд этишича, “ҳозирги шароитда исталган давлатнинг кучи ва таъсири унинг ахборот маконидаги ўрни билан бевосита боғлиқдир[1]”. Дарҳақиқат, бугунги ахборот оқимлари исталган жамият бўшлиқларини тўлдира олиш қудратига эга.

Айнан ОАВ орқали давлат манфаатлари ифода этиб борилади, маълум бир халқаро ёки минтақавий масаладаги сиёсий позиция билдирилади, одамларнинг дунёқараши шакллантирилади, давлатнинг медиа имижи яратилади, халқаро муносабатлар мустаҳкамланади, турли блоклар ташкил қилинади, баъзан жиддий қарама-қаршиликлар бартараф этилади ва ҳ.к.

АХБОРОТ ҚУРОЛИ: муаммолар, низолар, ёндашувлар


Ушбу мақола оммавий ахборотнинг хусусиятлари, бугунги замон воқеликларида тутган ўрни ва бу билан боғлиқ муаммолар таҳлилига бағишланади. Бугунги давр воқеликларида тобора муҳим аҳамият касб этаётган оммавий ахборотнинг туб моҳиятини белгилаш, ундан қурол сифатида фойдаланишнинг усулларини ўрганиш ишнинг асосий мақсадидир. Шу билан бирга, ушбу тадқиқот ахборот хуружлари даврида Ўзбекистонга қилинаётган таҳдидлар кўламини таҳлил қилиш ва муаммонинг динамикасини аниқлашни ҳам ўз олига мақсад қилади.Ўзбекистоннинг глобал ахборот урушларидаги ўрни ва позициясини баҳолаш тадқиқотнинг илмий янгилигидир. Масаланинг ечими сифатида илгари сурилган миллий ахборот сиёсатини шакллантириш таклифи ҳам фан учун янгиликдир.Ушбу мақолани республиканинг етакчи илмий нашрларида чоп этиш орқали