avatar
Куч
25214.37
Рейтинг
+9271.33

Гулчехра Ибрагимова

Мақолалар

Ўзбекистонда Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланади

Жамият
Ўзбекистонда Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланади


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таржимаи ҳоли

Жамият

Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида хизматчи оиласида туғилган. Миллати — ўзбек. Олий маълумотли. Ўрта Осиё Политехника ва Тошкент Халқ хўжалиги институтларини тугатган. Муҳандис-механик ва иқтисодчи мутахассисликларига эга. Иқтисод фанлари номзоди. Меҳнат фаолиятини 1960 йилда Тошкент қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводида бошлаган. 1961 йилдан 1966 йилгача В.П.Чкалов номидаги Тошкент Авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида муҳандис, етакчи муҳандис-конструктор бўлиб ишлади. 1966 йилда Ўзбекистон ССР Давлат план комитетига ишга ўтиб, бош мутахассисликдан республика Давлат план комитети раисининг биринчи ўринбосаригача бўлган йўлни босиб ўтди. 1983 йилда И.Каримов Ўзбекистон ССР Молия министри, 1986 йилда Ўзбекистон ССР Министрлар Совети Раисининг ўринбосари,

Ислом Каримовнинг ота-онаси, ака-опаларининг тарихий сурати ва оила ҳақида янги маълумотлар эълон қилинди

Жамият

Бу оилада саккиз фарзанд ўсиб улғайган: бир қиз — Меҳринисо ва етти ака-ука: Амонулло, Ибодулло, Арслон, Қуддус, Икром, Ислом, Хуршид.

Фонднинг ёзишича, хизматчи бўлиб ишлаган Абдуғани ота вазминфеъл, ўзига ҳам, бошқаларга ҳам қаттиққўл, талабчан эди. «Аввало ўзи қатъий интизом ва тартиб-қоидага риоя этган ота фарзандларидан ҳам шуни талаб қилар эди. Маҳалла-кўйнинг эҳтиромини қозонган эди», — дейилади Facebook’даги хабарда.

Жалолиддин Мангуберди, бадиий асар, машғулот услубияти бўйича айрим мулоҳазалар

Жамият

Ўн иккинчи, ўн учинчи асрларда Мовароуннаҳр Хоразмшоҳлар давлати таркибида бўлганлиги, мамлакатни қудратли Хоразмшоҳлар идора этганлиги бизга тарихдан маълум. Шу билан бирга ўн учинчи аср бошларида бу юрт мўғуллар истилосига юз тутганлиги ҳам. Ўшанда Туркистоннинг барча ҳудудларида мўғуллар босқинига кескин қаршилик кўрсатилди. Тарихчи Жувайнийнинг маълумотига кўра, ўтрорликлар шаҳарни олти ой давомида қаттиқ ҳимоя қилишган. Ҳимоячиларнинг қурол-аслаҳалари яроқсиз ҳолга келади, озиқ-овқатлар, ўқ-дорилар тугайди. Шундан кейингина босқинчилар шаҳарни ишғол этишади. Бухоро аркида ҳам ўн икки кун давомида тўрт юз ватанпарвар томонидан кучли қаршилик кўрсатилган. Самарқандда ҳам мўғуллар жиддий қаршиликка учраган. Халқ осонликча таслим бўлган эмас. Туркийларнинг Жалолиддин Мангуберди, Темур

Ҳарбий ўғилга она мактуби

Жамият

«Мактубларда дил туғёни»
Ҳар бир ота-она фарзандларининг камолини кўришни, ўзи етишолмаган орзулари рўёбига улар эришишини истайди. Ўғил-қизига қалб қўрини, юрак тафтини беради. Жигарбанди юрт ишига елка тутиб, халққа фойдаси тегадиган инсон бўлиб камолга етганида эса қалби ғурурдан, ифтихордан тўлиб-тошиб мана шундай кунларга етказганига шукрона келтиради. Таҳририятимизга республикамизнинг турли вилоятларида истиқомат қилаётган бахтиёр оналардан хат келди. Қувонч ва ҳис-ҳаяжонга йўғрилган бу дил номаларида рўёбга чиққан орзулар сурури бор, қувонч бор, шукроналик бор. Уларни сиз ҳам бир ўқиб кўринг-а. ВАТАНГА ХИЗМАТ – ОЛИЙ САОДАТ Тинчлик – тенгсиз неъмат. Кун сайин гўзаллашиб, янада тараққий этаётган диёримизда тинчлик ва фаровонлик шукуҳи бор. Бугун биз ана шундай тинч ва

Посбондирмиз сенга она юрт!

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият


ПОСБОНДИРМИЗ СЕНГА, ОНА ЮРТ!

Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни арафасида Тошкент ҳарбий округи сержантлар тайёрлаш мактабининг навбатдаги битирувчиларига тантанали равишда сертификат ва кўкрак нишонлари топширилди.

Шу юрт учун хизмат қил, ўғлим!

Жамият

«ШУ ЮРТ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛ, ЎҒЛИМ!»

Фарзанд ато қуллиғин чу одат қилгай,

Ул одат ила касби саодат қилгай,

Ҳар кимки атоға кўп риоят қилгай,

Ўғлидан анга бу иш сироят қилгай.

Алишер Навоий

Шу юрт учун хизмат қил, ўғлим!

Жамият

«ШУ ЮРТ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛ, ЎҒЛИМ!»

Фарзанд ато қуллиғин чу одат қилгай,

Ул одат ила касби саодат қилгай,

Ҳар кимки атоға кўп риоят қилгай,

Ўғлидан анга бу иш сироят қилгай.

Алишер Навоий

Ватан ичра мўъжаз Ватан


Ҳали болалигимдаёқ шеъриятга меҳрим тушган. Шоир бўлиш орзусида юрган у маҳаллар ижодкорнинг асл масъулияти ҳақида ўйлаб кўрмаганман, эҳтимол. Орадан кўп яхши кунлар ўтди, кўнгил тўлмаган ишлар ҳам ортда қолди, орзулар ушалди. Фурсат оралаб чопиб, гўзал кунларга етиб келдик…

Бугунги ҳар кунимиз қалбимизни ҳаприқтиради. Тўлиб-тошиб яшаяпмиз. Ўзбекистоннинг, халқимизнинг толеи баланд эканки, ҳар ёнда ободлик. Куни кеча Президентимиз яна бир бор ижодкорлар билан учрашиб, қалам аҳлига алоҳида меҳр билдиргани бизни ғоят тўлқинлантириб юборди. Хаёлим яна мозийга қайтди.

Ғамхўрлик ижод аҳлини руҳлантирмоқда

Блог им. mumtoz
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни пойтахтимизнинг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилаётган Адиблар хиёбонига бориб, бу ерда амалга оширилаётган катта бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг шу йил 18 апрелдаги “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида”ги қарорига биноан мазкур боғни гўзал ва бетакрор масканга айлантириш, ободонлаштири, атоқли сўз санъаткорларининг хотирасини абадийлаштириш мақсадида Адиблар хиёбони барпо этилмоқда.

Коррупция нимадан бошланади?

Блог им. mumtoz

Халқ тилида соддагина қилиб — порахўрлик, кенг маънода коррупция, деб аталувчи ҳодиса барча ислоҳотлар илдизига болта ураркан, ушбу мақолада уни келтириб чиқарувчи сабаб ва қарши кураш чораларини таҳлил этамиз.

Коррупция нима ўзи?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги расмий сайтида ёзилишича, «Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир»​. Аслида коррупция бирор мансабдор шахснинг қонунчилик ва ахлоққа зид равишда ўзининг бошқарув ваколатлари ва ҳуқуқларидан шахсий манфаатлар мақсадида фойда олишидир. Атама, энг аввало, сиёсий аппарат ходимларига нисбатан фойдаланиши одатий тусга кирган.

Таниқли адабиётшунос Иброҳим Ғафуров – 80 ёшда

 
 

Иброҳим Ғафуров – 80 ёшда
Таниқли адабиётшунос, моҳир таржимон, ёзувчи Иброҳим Ғафуров билан анча олдин кечган суҳбатимизни устознинг 80 йиллик юбилейлари арафасида эълон қилишни маъқул кўрдим.
Ёзувчи, таржимон, адабий танқидчи Иброҳим Ғафуров 1937 йил, 27 декабрда Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган. 1956-1961 йилларда САГУ (ҳозирги ЎзМУ) нинг филология факультетида ўқиди. 1961-1982 йилларда Давлат бадиий адабиёт нашриётида кичик муҳаррир, таҳририят мудири, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлади. 1995 йилда “Миллий тикланиш” демократик партиясини ташкил этиш ташаббускори бўлди ва мазкур партиянинг раиси (1996 йилдан), “Миллий тикланиш” газетасининг бош муҳаррири вазифаларида ишлади.

Ёнғинларга қарши курашади


Хорватия Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли, ёнғинга қарши курашиш учун мўлжалланган АТ-802Ғ «Файр Босс» русумли самолёт Американинг «Air tractor» компанияси мутахассислари томонидан икки ўринли АТ-802 самолёти асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у Адриатика денгизи соҳилларидаги ёнғинлар ва ёз мавсумида юзага келиши мумкин бўлган ўрмон ёнғинларини бартараф этиш учун мўлжалланган.

Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари халқига ва Президентига содиқ туриб, Ватан олдидаги йигитлик бурчини шараф билан адо этишаётир

Vatanim
ВАТАН САРҲАДЛАРИ ҲИМОЯСИ ИШОНЧЛИ ҚЎЛЛАРДА
Ватан сарҳадларини туну кун сергаклик билан қўриқлаётган Ўзбекистон Республикаси МХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари халқига ва Президентига содиқ туриб, Ватан олдидаги йигитлик бурчини шараф билан адо этишаётир.

Давлат чегараларида муҳандислик иншоотлари ўрнатилиб, замонавий кузатув жиҳозлари билан

Ўзбекистон ўз армияси учун зарур кадрларнинг барчасини ўзида тайёрлаяпти

Жамият


Миллий армиямизга асос солинганининг илк йилларидаёқ ҳарбий кадрларни тайёрлаш масаласига улкан эътибор қаратиб келинмоқда. Эндиликда Ўзбекистон ўз армияси учун зарур кадрларнинг барчасини ўзида тайёрлаяпти. Олий ҳарбий таълим муассасаларимиз ҳозирда 28 та мутахассислик бўйича офицер кадрлар тайёрлаётганини ғурур билан айтиш мумкин. Қолаверса, ҳарбий кадрларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш борасида ҳам ўзига хос тизимга асос солинди. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистонда ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳотлар жараёнида илғор тажрибалар асосида шаклланмоқда.

«Каттақўрғон» дала-ўқув майдонида оператив тактик машқлар бўлиб ўтди.

Ватан учун яшайлик

ҲАРБУ ЗАРБ ҚОНУНИ
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг «Каттақўрғон» дала-ўқув майдонида оператив тактик машқлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев душман таҳдидини қайтариш ва уни яксон қилишга доир машқларни кузатиб, ҳарбий хизматчиларнинг реал шароитларга максимал даражада яқинлаштирилган ҳаракатлардаги иштирокини, жанговар шайлигини юқори баҳолади.

«Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч»

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият
Тошкент шаҳрида жойлашган подполковник Одил Аҳроров командирлик қилаётган ҳарбий қисмга пойтахтимизнинг Миробод туманидаги саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчилари чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Отабек Орифжонов раҳбарлигида экскурсия қилдилар.

«Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч» деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган мазкур экскурсиядан кўзланган мақсад ҳам эртамиз давомчиларининг қалбида мардлик ва она Ватанга муҳаббат, миллий армиямиз билан фахрланиш ҳамда юрт эртасига дахлдорлик ҳисси билан яшашдек юксак туйғуларнинг шаклланиши ва мустаҳкамланишига хизмат қилиши кўзда тутилган эди.

«Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир»

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият
Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» стадиони ёнидаги майдонда «Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир» шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди. Қуролли Кучларимиз ташкил топганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан илк бор ўтказилган мазкур тадбирда нафақат ўқувчи ёшлар ва талабалар, балки турли ёш вакиллари, кенг жамоатчилик иштирок этди.

"XXI аср жамиятида аёллар"

Маънавият
Маданият ва маърифат
  Бугунги кунда ер юзида 3,3 миллиардга яқин нозик жинс вакиллари истиқомат қилади. XXI аср аёлининг образи ҳақида гапирганда таҳлилчилар кўпроқ замонамиз хотин-қизларини ўзларига ишончи бўлган, муваффақият қозонган, гўзал ва соғлом сифатида таърифлашади. Бироқ кибернетика асрида ҳам хотин-қизларнинг муаммолар билан тўқнаш келаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Улар хамон асрлардан бери давом этиб келаётган зўравонлик, камситиш, жамиятдан ажратиб қўйилиш, саводсизлик каби муаммолар билан тўқнаш келмоқда. Қашшоқ ва низолар давом этаётган мамлакатларда оғир юк аёлларнинг елкасига тушмоқда.

Ҳуқуқий ахборот билан таъминлашнинг сифатини ошириш – қонун ҳужжатларининг сўзсиз ва ўз вақтида бажарилишининг муҳим шарти

"Ўзбекистон Ватаним маним"

Ҳуқуқий демократик давлатнинг асосий манбаи ҳам, сўзи ҳам, қуроли ҳам қонундир. Истиқлол йилларида юртимизда шакллантирилган мустаҳкам миллий қонунчилик тизими Конституция ва қонун устуворлиги принципини таъминлашда, жамиятимизда инсон ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатларини кафолатлашда ҳамда демократик ислоҳотларни самарали амалга оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Бу борада Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга ва масъул ижрочиларга ўз вақтида етказиш, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда қонун талабларига қатъий амал қилишни таъминлаш бўйича аниқ ишлайдиган механизм яратиш зарурияти таъкидлаб ўтилган эди.